Линклар

Бугун Сербия Бош вазири Зоран Жинжич НАТОга мурожаат қилиб, Сербия армияси ва полиция кучларининг Косовога қайтиши учун рухсат беришни сўради.


Жинжичга кўра, агар НАТО Ироққа қарши уруш туфайли ўз қўшинларини Косоводан олиб чиқса, Сербия кучлари минтақада хавфсизликни таъминлайди.
1999 йилда Косовода серб кучларининг этник албанларга қарши зўравонлигини тўхтатиш учун НАТО Югославияни бомбардимон қилди. Ўшандан бери Косово БМТ бошқаруви ва НАТО ҳимоясидадир.
XS
SM
MD
LG