Линклар

Бугун Ироқдаги БМТ инспекторлари текширув ишларини давом эттириб, камида 9та объектни кўздан кечирдилар.


БМТ матбуот вакилининг таъкидлашича, Ироқ ҳукумати мудофаа саноати олимлари инспекторлар томонидан интервю қилинишига ва разведка учқичларига мамлакат ҳаво худудидан учиб ўтишига рухсат бермагунига қадар, БМТ инспекцияси бошлиқлари Ханс Бликс ва Муҳаммад Ал Барадейлар Бағдодга бормайдилар.
Аммо БМТнинг Атом энергияси бўйича халқаро агентлиги матбуот вакилига кўра,Бликс ва Ал Барадей Ироқ ҳукуматига бир мактуб йўллаб,Бағдодга боришларини маълум қилганлар.
Ироқ Бош вазирининг ўринбосари Ториқ Азиз, Бликс музокаралар ўтказиш учун 8 феврал куни Бағдодга ташриф буюришини қайд этди. Лекин бу, Ироқ ҳукумати БМТ талабларини қабул қилди, деган маънони англатмайди.
XS
SM
MD
LG