Линклар

Бугун Россияда бундан 60 йил олдин Сталинградда босқинчи Германия қўшинлари устидан Қизил Армия эришган ғалаба муносабати билан ҳарбий парадлар ва черковларда диний маросимлар ўтказилди.


Ўша пайтда Сталинград, эндиликда эса Волгаград деб аталаëтган ҳудудда аскарлар қаторида уруш ветеранлари ҳам парадда юриш қилдилар. Маълумки, Сталинград жанги иккинчи жаҳон урушида кескин бурилиш нуқтаси бўлган эди.
Парад иштирокчилари 1942-43 йилларда 200 кун давом этган шиддатли жангларда курашган 62 ва 64 полкларнинг байроқларини баланд кўтардилар.
Сталинград жангида тахминан 250 минг немис аскари ҳалок бўлди. Қизил Армия эса бу кўрсаткичдан 4 баробар кўп аскаридан айрилди.
XS
SM
MD
LG