Линклар

Қўшма Штатлар фазо агентлиги (НАСА) бошлиғи Шон Окефенинг қайд этишича, ҳукуматнинг бир неча бошқармалари ва мустақил мутахассислардан ташкил топган комиссия кеча Колумбия фазо кемаси фалокатга учрагани юзасидан текширув ишлари олиб боради.


Мазкур фожиа оқибатида экипажнинг барча 7 аъзоси ҳалок бўлди.
АҚШнинг 3та штатида федерал ходимлар, миллий посбонлар ва маҳаллий полиция парчаланиб кетган экипаж аъзоларининг ва фазо кемасининг қолдиқларини қидиришмоқда.
НАСА расмий вакили Рон Диттморга кўра, Колумбия фазо кемасига оид барча маълумотлар ва тўпланган ашëвий далиллар синчиклаб ўрганилади.
Колумбия фазо кемаси ерга қўнишидан олдин, кеча эрталаб Техас штатида 60 минг метр баландликда ҳавода портлади.
НАСА расмий вакили Рон Диттморнинг қайд этишича, фалокат сабаблари аниқланмагунича, фазо кемаларини орбитага учириш кечиктирилади. Расмийлар фожиага террористларнинг қўли борлиги ëки зимдан қаршилик кўрсатилгани тўғрисида ҳеч қандай далил йўқлигини таъкидладилар.
XS
SM
MD
LG