Линклар

logo-print

Европада эркин матбуот масаласи


А. Аррал

Европа Кенгашининг матбуот тўғрисидаги ҳисоботига кўра¸ Европа мамлакатларида журналистлар ва мустақил матбуотга қарши жиддий тажовузлар давом этмоқда.

Куни-кеча Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси томонидан муҳокама этилган мазкур матбуот эркинлигига оид мзкур ҳисоботда¸ сўз ва матбуот эркинлигига қарши турли кўринишдаги ҳужумлар¸ жумладан¸ калтаклаш¸ камситиш¸ ўлдириш¸ қийноққа солиш ва ҳукумат назорати остига олиш каби ҳуқуқ бузарликлар қайд қилинади.

Кенгашнинг Европада матбуот эркинлиги бўйича мухбири Титти Исохокана Асунма томонида тақдим этилган ҳисоботда 24 мамлакатдаги матбуот вазияти акс эттирилган. Ҳисоботдан¸ шунингдек¸ Европа Кенгашига аъзо бўлмаган Беларус ҳам ўрин олган.

Собиқ коммунистик мамлакатларда ва айрим Ғарб давлатларида матбуот эркинлиги бузилаëтганлигига ишора қилган Асунма: "Баъзи Шарқий ва Марказий Европа мамлакатларида жисмоний зўравонликлар муаммолари мавжуд. Мисол учун¸ Россия ва Украинада жорий йилга қадар журналистлар ўлдирилганини ва уалрга нисбатан давомли равишда бошқа турдаги камситишлар қўлланилганини биламиз"¸ дея сўзида давом этади Асунма: "Италияга ўхшаган Ғарб мамлакатларида "янги" муаммолар вужудга келмоқда. Чунки матбуот секторида ревожланиш тўхтаб қолган. Матбуотни марказлаштириш авж олиб бормоқда ва сиëсатчилар билан матбуот тижорати ўртасидаги алоқалар манфаатдорликка айланиб бормоқда"¸ деб таъкидлайди.

Ҳисоботда яна¸ Ғарб мамлакатларидан Франция¸ Германия ва Португалияда журналистлар ўз манбаларини ошкор қилишлари учун судлар томонидан мажбур қилинган ҳоллари ҳам зикр қилинади.

Россия ва Украинада матбуот аҳволи оғирлашиб бораëтгани ташвиш билан тилга олинган ҳужжатда¸ мазкур давлатларда бир қатор журналистларга қарши ҳужумлар қилингани ва ўлдирилгани қайд қилинади. Ҳисоботга кўра¸ ўтган йили Россияда олти журналист ўлдирилган. Украинада эса¸ бир журналист осилган. Бундай ҳодисалар юзасидан олиб бориладиган текширув ишлари қониқарли эмаслиги ҳам таъкидланади ҳужжатда.

Яқинда Арманистонда журналистларга қарши садир этилган зўравонликлар устида тўхталган ҳисоботда¸ бир журналист ўлдирилгани ва бошқа бири оғир жароҳатлангани келтирилади. Грузияда эса¸ милиция телевединие станциясида журналистларга ҳужум қилиб¸ уларни оғир аҳволга солиб қўйди. Македонияда бир радио журналистини ҳукумат коррупциясини текшираяпти¸ деган баҳонада номаълум шахслар томонидан калтакланиб кетилгани¸ Туркияда эса¸ журналистларга қарши жиноий иш қўзғатилган ҳоллари ҳам ҳужжатда акс эттирилган. Бундан ташқари¸ олиб борган ишлари учун ҳибсга олинган журналистлар ҳам ҳисоботга киритилган.

Озарбайжон¸ Беларус¸ Хорватия¸ Россия¸ Украина ва Полша каби мамлакатларда журналистларни қонуний камситишнинг суд орқали қилинадиган туҳмат шакли мазкур мамлакатларда эркин матбуот мавжудлигига хавф солади.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида эркин матбуот юзма-юз келаëтган жиддий муаммолардан бири телевидиние ҳукуматнинг қаттиқ назорати остида бўлганидир.

Ҳисоботда қайд қилинишича¸ Европа Кенгаши бутун дунë бўйлаб сўз ва матбуот эркинлиги вазиятини яқиндан кузатиб бориши ва керак бўлса¸ масалага аралашиши зарур. Бу борада сўз юритган Асунма: "Энг муҳими биз ўзимизнинг мониторинг ишимизни давом эттирамиз ва шу мазмунда вазирлар қўмитасини мониторинг натижалари асосида матбуот эркинлиги хусусида хулоса чиқаришга чақирамиз. Шу билан бирга¸ зарур бўлса¸ махсус муҳокама механизмини ташкил этиш ҳам керак"¸ деб таъкидлайди.

Ҳисоботда¸ журналистик фаолияти учун қамоққа олинган барча журналистларни озод этиш ва барча кўринишдаги тажовузларни тўхтатиш тавсия этилади.
XS
SM
MD
LG