Линклар

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл чоршанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгашида қиладиган чиқишида Ироқ президенти Саддам Ҳусайн ўзининг оммавий қирғин қуролларини яширгани тўғрисида далил кўрсатишини маълум қилди.


Европа Иттифоқининг ҳозирги президенти Юноннистон Ташқи ишлар вазири Жорж Папандреу бугун Ироқ ҳукуматини тинч йўллар орқали қуролсизланиш учун энг сўнги имкониятдан фойдаланишга чақирди.
Ироқ расмийлари БМТ инспекцияси бошлиқлари Ханс Бликс ва Муҳамадда Ал Барадейлар шанба куни Бағдодга боришганида, улар билан ҳамкорлик қилиш учун барча имкониятлардан фойдаланишларини қайд этдилар.
Қўшма Штатлар, агар Ироқ БМТнинг қуролсизланиш тўғрисидаги резолюциясига амал қилмаса, Ироққа қарши ҳужум қилиш эҳтимолига тайëргарлик кўриш учун Форс кўрфазига тахминан 90 минг аскарини жўнатди.
XS
SM
MD
LG