Линклар

logo-print

Бугун Қирғизистонда Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига аъзоликда айбланаëтган Шерали Оқботоевнинг суд иши бошланди.


Боткен суд раиси Памирдин Жумагуловнинг маълум қилишига кўра, Шерали Оқботоев терроризм фаолиятлари билан шуғулланганликда, кишиларни гаровга олганликда ва таъқиқланган қуролли гуруҳга аъзо бўлганликда айбланмоқда.
Судланувчи ўзига қарши қўйилган айбномаларнинг айримларига иқрор бўлди. Суд ҳукми чоршанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.
2000 йилда Қирғизистоннинг жанубий ҳудудида 4 нафар америкалик алпинист гаровга олгандан кейин, Қўшма Штатлар Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини террорист ташкилоти деб атади.
XS
SM
MD
LG