Линклар

logo-print

Қирғизистон фуқаролари конституцияни ислоҳ қилиш ҳақидаги референдумни бир овоздан тасдиқладилар.


Бугун марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган дастлабки натижаларга кўра, кечаги референдумда сайловчиларнинг 75 фойиздан кўпи конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашган. Ислоҳотларга кўра, ҳозирги икки палатали парламент бир палатали парламентга айлантирилади.
Сайловчиларнинг деярли 79 фойизи, “Асқар Ақаев 2005 йилнинг декабригача президент бўлиб қолишига розимисиз”, деган саволга “ҳа”, деб жавоб беришган.
Ақаевга кўра, конституциявий ислоҳотлар Қирғизистонда демократияни мустаҳкамлайди. Мухолифат гуруҳлари конституцияга киритилган ўзгартишлар президент Асқар Ақаевга қўшимча салоҳиятлар беради, дея айбламоқдалар.
Қўшма Штатлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ҳам фақат 20 кун олдин Ақаев ҳукумати томонидан белгиланган референдумни танқид қилдилар.
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Қирғистонга кузатувчиларни жўнатишдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG