Линклар

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл чоршанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгашида қиладиган чиқишида Ироқ президенти Саддам Ҳусайн ўзининг оммавий қирғин қуролларини яширгани тўғрисида далил кўрсатишини маълум қилди.


Пауэлл бугун “Wall Street Journal” газетасида чоп этилган мақоласида ëзишича, халқаро ҳамжамият Саддам Ҳусайн ўз қуролларини ошкор этмай ва БМТ ҳарбий инспекторлари билан ҳамкорлик қилмай, қуролсизланиш тўғрисидаги БМТ резолюциясига амал қилмаганини эътироф этиши керак.
Бугун БМТ инспекцияси бошлиғи Ханс Бликс Қўшма Штатларни Ироқнинг даъво қилинаëтган оммавий қирғин қуроллари тўғрисида ишончли далил кўрсатишга чақирди.
Ироқнинг БМТ инспекцияси бўйича расмий вакили Ҳоссам Муҳаммад Амин Пауэллнинг материали “сохта” бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG