Линклар

Бугун Покистоннинг Карочи шаҳридаги савдо маркази ташқарисида мотоциклга қўйилган бомба портлагани оқибатида бир киши қурбон бўлди ва камида 7 киши яраланди.


Полициянинг маълум қилишича, портлаш оқибатида яқин атрофдаги биноларга зарар етган. Воқеа юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ўтган йилда Покистоннинг Карочи шаҳрида кўплаб бомба ва бошқа ҳужумлар содир этилди.
Май ойида Шератон меҳмонхонаси ташқарисида бир киши машина ичида ўзини бомба билан портлатгани оқибатида Франциянинг 11 фуқароси ва икки нафар покистонлик ҳалок бўлди. Июн ойида АҚШ консулхонаси олдида юз берган портлашда эса 12 нафар покистонлик қурбон бўлган эди.
Бу ҳар икки портлашда алоқаси борлиги шубҳа этилган исломий экстеримистлар ҳибсга олинди.
XS
SM
MD
LG