Линклар

Бугун Шимолий Корея матбуоти мамлакат қуролли кучлари АҚШнинг эҳтимолий ҳужумини қайтариш учун тайëр эканини маълум қилди.


Пхеньян радиоси хабарига кўра, шанба куни Шимолий Корея лидери Ким Жонг Ил иккита ҳарбий қисмни кўздан кечирган ва ҳарбий амалдорлар давлат раҳбарига содиқ бўлиб қолишларини қайд этишган.
Шимолий Корея Қўшма Штатларни ядровий бўҳрон масаласида ҳужум қилиш учун тайëргарлик кўраëтганликда айбламоқда.
Вашингтон Шимолий Корея айбловларини рад этди. Аммо Қўшма Штатлар расмийлари АҚШ Ироққа қарши ҳужум қилган тақдирда, Шимолий Корея таҳдидини қайтариш учун Америка Жанубий Кореяга қўшимча ҳарбий кучлар жўнатишини эълон қилдилар.
XS
SM
MD
LG