Линклар

Бугун Исроил Бош вазири Ариел Шарон “Меҳнат” партияси лидери Амрам Митзна билан учрашиб, уни коалиция ҳукуматига қўшилишга даъват қилди.


Шароннинг “Ликуд” партияси 28 январ кунги умум сайловларда ғолиб чиққан бўлсада, якка ўзи ҳукумат ташкил қилолмайди.
“Ликуд” партияси 120 ўринли парламентда 38та ўринни, “Меҳнат” партияси эса 19та ўринни эгаллади.
Амрам Митзнанинг таъкидлашича, “Меҳнат” партияси “Ликуд” билан коалиция ҳукуматига қўшилмайди.
Фаластинликлар билан тинчлик музокараларини шартсиз қайта бошлашга тарафдор бўлган Митзна, Шароннинг бу масаладаги қаттиқ қўл сиëсатига қаршидир. Шарон барча зўравонлик тўхтатилмагунича, фаластинликлар билан сўзлашувлар ўтказмаслигини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG