Линклар

Бугун Деҳлида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳиндистонлик ҳамкасби Жасванд Синг билан Ироқдаги вазият ва икки томонлама масалалар бўйича музокаралар олиб борди.


Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишига кўра, икки томон ўртасида терроризмга қарши кураш бўйича қўшма ишчи гуруҳини ташкил қилиш тўғрисида келишув имзоланган.
Абдулазиз Комилов ва Жасванд Синг Ироққа бир томонлама ҳарбий ҳужум қилинишига қарши эканларини таъкидладилар. Улар шунингдек, Афғонистондаги қайта қуриш ишларини, ҳамда Ҳиндистон ва Марказий Осиë ўртасида янги транзит йўлларини ташкил қилиш имкониятларини ҳам кўриб чиқдилар.
XS
SM
MD
LG