Линклар

logo-print

Пхеньяннинг айтишича, АҚШнинг минтақада ҳарбий қўшинларини кўпайтиришга уринаётгани унинг Шимолий Кореяга ҳужум қилишни режалаштираётганидан дарак бермоқда.


Пхеньяннинг бундай баёноти, АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелднинг кечаги чиқишига жавоб бўлди.
Вазир ўзининг кечаги чиқишида Вашингтонда мабодо Шимолий Корея Ироққа қарши ҳарбий амалиёт пайтида қандайдир иғвогарликка борса, уни босиб туриш учун минтақага қўшимча куч юбориш эҳтимоли муҳокама этилганини айтган эди.
АҚШ бундан олдин бир неча марта, Пхеньяннинг ядровий дастури атрофидаги бўҳронни нуқул тинч йўл билан ҳал қилмоқчи эканлигини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG