Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш бугун “Колумбия” фазо кемаси фалокати қурбонлари хотирасига бағишланган мотам маросимида иштирок этади.


Маросим Техас штатининг Хьюстон шаҳридаги Жонсон номли фазо марказида ўтади.
Кечаги нутқида Америка президенти, фожиа юз берганига қарамай, АҚШ ўзининг фазо дастурини давом эттираверишини қайд қилди.
Кеча Техасда “Колумбия” кемаси ичида бўлган етти астронавтнинг ҳаммаси жасадлари топилди.
Америка фазо агентлиги НАСАнинг хабар беришича, кема сўл қанотида ҳароратнинг кескин кўтарилиб кетиши унинг портлашига сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG