Линклар

Эроннинг етакчи диссидент руҳонийси Хусайн Али Монтазерий уй қамоғидан озод этилганига 1 ҳафта тўлмай, юрак хасталиги сабаб касалхонага ётқизилди.


Унинг ўғли Саиднинг маълум қилишича, Монтазерий Қум шаҳридаги касалхонада даволанаётир. Шифокорлар 81 ёшлик руҳоний касалхонада камида уч кун ётиши кераклигини айтганлар.
Хусайн Али Монтазерий Эроннинг 1979 йилги Исломий инқилоби раҳбари Оятулло Рухолло Хўмайнийнинг вориси бўлиб, 1997 йилда у Эрон руҳонийларини ҳокимиятни монополия қилаётганлари учун танқид қилгани туфайли уй қамоғига олинган эди. Жорий йил 30 январ куни у озод этилганди.
Монтазерийнинг касалхонага ётқизилишига тушунтириш берар эканлар, расмийлар унинг кекса ёши ва саломатлигининг ёмонлашаётганини сабаб сифатида кўрсатдилар.
XS
SM
MD
LG