Линклар

logo-print

Туркманистонда хорижликлар устидан назорат кучайтирилади.


“Нейтралний Туркменистан” газетасининг бугун хабар қилишича, янги таъсис этилган ташкилот 1 мартдан бошлаб мамлакатга келаётган ва уни тарк этаётган хорижликларни кузатиб боради.
Президент Сапармурот Ниёзов ҳаётига суиқасд қилишга уриниш айби билан ҳибсга олинган 61 одам орасида камида 16 нафар хорижлик бўлган. Бугун эълон қилинган қарорга айнан шу сабаб бўлди, дейилади газетада.
Газетада, шунингдек, умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланадиган жиноятлар рўйхати берилади. Улар жумласидан президент ҳаётига суиқасд қилиш, давлат тўнтарувини уюштиришга уриниш, давлат сирларини ошкор этиш, расмийлар томонидан президент Ниёзовнинг ички ва ташқи сиёсатидан норозилик ёки шубҳа билдириш ҳамда ҳокимиятни суистеъмол қилиш кабилар ўрин олган.
Мустақил кузатувчилар эса мамлакатни 1985 йилдан бери бошқараётган Сапармурот Ниёзов ҳаётига суиқасд қилишни ўзи уюштирган, деб, бундан мақсад мухолифатга қарши тазйиқларни кучайтиришдан иборат эди, деб ҳисобламоқдалар.
XS
SM
MD
LG