Линклар

Қирғизистон мухолифатининг 3 нафар фаоли устидан одамни ўғирлаш айби билан тергов иши бошланди.


Ҳар уччала фаол якшанба кунги референдумда кузатувчи сифатида қатнашган, ҳибсга олинган ва ўша куни озод этилган. Полициянинг таъкидлашича, улар бир одамни ўғирлаганлар ва уни референдум давомида қонун бузилганлиги ҳақида гувоҳлик беришга мажбур қилганлар.
Гумон қилинаётганларнинг бири – Омурбек Текебаев улар одам ўғирламаганларини таъъкидлади. Яна бири – Жипар Жекшеев ўғирланган, деб ҳисобланаётган одам уларнинг идорасига ўзи келгани ва қонун бузилганлиги ҳақида маълумот берганлигини айтди. Жекшеевнинг таъкидлашича, расмийлар у кишини бир сайлов участкасидан бошқасига олиб бориб, ҳар бирида овоз беришни талаб қилганлар.
Вашингтонда жойлашган Миллий демократик институти ўзининг бугунги баёнотида Қирғизистонда референдум давомида расмийлар овоз берувчиларга босим кўрсатганлари ва бошқа қонунбузарчиликларга йўл қўйганларини қайд этди.
XS
SM
MD
LG