Линклар

logo-print

Кеча Озарбайжоннинг Нардаран шаҳрида бўлиб ўтган норозилик намойишларини полиция тўхтатишга ҳаракат қилган ва натижада 12дан ортиқ одам жароҳатланган, 8 киши ҳибсга олинган.


Нардаранликлар 2001 йил июн ойида бўлиб ўтган намойишларда қатнашган 15 киши устидан маҳкама бўлаётганидан норозилик билдирдилар. Ўша даврда Нардаран аҳолиси ҳукуматдан турмуш даражасини яхшилашни талаб қилиб, кўплаб норозилик намойишлари уюштирган, уларнинг натижасида бир намойишчи ўлган, ўнлаб одамлар яраланган эдилар.
Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги кечаги рейдга тушунтириш берар экан, полиция аслида 2001
йил июнги намойишларда зўравонликда гумон қилинаётган бир одамни қўлга тушуришга уринган, демоқда. Берилган баёнотда айтилишича, рейд давомида граната портлаган ва натижада бир полициячи жиддий яраланган. Бошқа полициячилар ва тинч аҳоли вакиллари тан жароҳатлари олганлар.
Бугун ҳам қарийб 300 нафар нардаранлик норозилик намойишига чиқди. Уларнинг таъкидлашларича, Нардаран аҳлининг аксарият қисми ҳукуматга мухолиф бўлгани сабабли, ҳукумат уларга тазйиқлар ўтказаётир.
XS
SM
MD
LG