Линклар

Исроил қўшинлари бугун Ғазо секторига қилинган рейд давомида бир фаластинлик ҳарбийнинг уйини бузиб ташладилар.


Маълумотларга кўра, рейд вақтида уй ичида фаластинлик ҳарбийнинг онаси бўлган. У исроиллик аскарларнинг уйни тарк этиш талабларини эшитмаган. Рейддан сўнг вайроналарда унинг мурдаси топилган. Исроил армияси расмийлари ҳодисани ўрганаётганларини билдирдилар.
Фаластинлик ҳарбийнинг ўзи исроиллик аскарлар томонидан 2000 йил сентябр ойида Фаластиндаги тартибсизликлар давомида икки исроилликни ўлдирганидан сўнг отиб ташланган эди.
Исроил раҳбарияти уйнинг бузилишига тушунтириш берар экан, бу фаластинликларнинг зўравонликларига жавобан қилинган ҳаракат, деб айтди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари эса Исроил оммавий жазоларни амалга ошираётир, деган фикрдалар.
XS
SM
MD
LG