Линклар

Шимолий Корея раҳбарияти АҚШнинг минтақадаги ҳарбий таъсирини кучайтиришга қаратилган ҳаракатларига муносиб жавоб қайтаражагини билдириб, ядровий заводларини қайта ишга туширганини маълум қилди.


Шимолий Корея Ташқи ишлар вазири ядровий реакторлардан электр энергиясини ишлаб чиқариш учун фойдаланилишини айтган.
Бундай маълумот давлатга қарашли ахборот агентлиги томонидан АҚШ Мудофаа департаменти Корея яриморолида қўшимча ҳаво ва денгиз қўшинларини жойлаштириш ниятида эканини билдирганидан сўнг тарқатилди. Вашингтон расмийлари АҚШ Ироқ билан урушга тайёргарлик кўраётган вақтда Шимолий Кореяга қалтис қадамлар қўйишга йўл қўймаслигини маълум қилдилар.
Пхеньян раҳбарияти эса АҚШ Шимолий Кореянинг ядровий дастури атрофидаги мубоҳасаларни қиздириб, буни Шимолий Кореяни босиб олиш учун қилаётганини таъкидлади.
АҚШ Давлат котиби муовини Ричард Армитэж эса кеча Вашингтон Пхеньян билан бевосита музокараларни бошлаш ниятида эканини айтиб, бироқ аниқ муддатларни маълум қилмади.
XS
SM
MD
LG