Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгашида чиқиш қилган АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл Ироқ БМТ Хавфзизлик кенгашининг 1441 рақамли резолюциясини бузганини таъкидлади ва Бағдод расмийлари БМТ инспекторларини алдадилар, деб айтди.


“Ироқ ўзини хавф остига қўйди, бунинг оқибатлари жуда жиддий бўлади”, деди АҚШ расмийси.
Бунинг далили сифатида у икки ироқлик расмийнинг магнит тасмасига ёзиб олинган сўзлашувлари ҳамда ер йўлдошидан олинган суратларни Кенгаш аъзоларига тақдим этди. Унинг таъкидлашича, суратларда оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқарилган ва инспекторлар Ироққа етиб борганларидан олдин йўқ қилинган омборхоналар ва заводлар кўрсатилган. Ўзининг бир соатлик чиқишида Пауэлл, шунингдек, Бағдодни Ал-Қоида террор тармоғининг аъзоси, ўтган йилда Иорданияда АҚШ дипломатини ўлдирганликда айбланаётган Абу Муссад Ал-Зарқавий билан алоқаларга эгаликда айблади ва БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларини Ироққа қарши ҳаракатларни амалга ошириш эҳтимолини ҳисобга олишга даъват этди.
XS
SM
MD
LG