Линклар

logo-print

Ироқ президенти Саддам Ҳусайн оммавий қирғин қуролларига эга экани ва Ироқ ал-Қайда террор тармоғи билан алоқада экани ҳақидаги АҚШ келтирган маълумотларга дунё мамлакатлари муносабат билдиришни давом эттирмоқдалар.


Япония Бош вазири Юнихиро Коизуми (Junichiro Koizumi), АҚШ Давлат котибининг 5 феврал куни БМТда қилган чиқиши, Ироқнинг қуроллар дастури ҳақидаги шубҳаларни кучайтиргани, аммо Ироққа қарши ҳарбий ҳаракат бошлашдан олдин БМТ янги резолюция қабул қилса кўнгилдагидек бўлишини айтди.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича мутасаддиси Хавиер Солана (Javier Solana) АҚШ Давлат котибининг БМТдаги нутқи жуда муҳимлигини, аммо Европа Иттифоқи БМТ рухсатисиз Ироққа қарши ҳарбий ҳаракат бошлашга қарши эканини билдирди.
Германия мухолифати раҳбарларидан Анжела Меркел (Angela Merkel) Берлин расмий доираларини Ироққа қарши уруш хусусидаги ўз позициясини қайта кўриб чиқишга чақирди.
Италия Бош вазири Силвио Берлускони (Silvio Berlusconi) Ироқнинг БМТ резолюцияларини очиқдан-очиқ бузаётгани жавобсиз қолмаслигини таъкидлади.
Туркия президенти Аҳмад Неждат Сезер (Ahmet Necdet Sezer) ҳам Ироққа қарши уруш бошлаш учун БМТ янги резолюцияси кераклиги ҳақдаги фикрни такрорлади.
XS
SM
MD
LG