Линклар

Туркия Бош вазири Абдулла Гул (Abdullah Gul) бугун парламентда сўзлаган нутқида, агар Ироққа қарши уруш бошланса, Туркия унга қўшилмаслигини билдирди.


Маълумки, АҚШ Ироққа қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланган тақдирда, Туркия базаларидан фойдаланишга рухсат сўрамоқда. Туркия парламенти шу ой охирида АҚШ қўшинларининг мамлакатга жойлаштирилишига рухсат бериш масаласини муҳокама этиши кутилмоқда. Гул бугунги баёнотида АҚШ сўровига ижобий жавоб берилишига ишора қилди. Бош вазир мансуб бўлган “Адолат ва тараққиёт” партияси Туркия парламентида кўпчиликни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG