Линклар

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи


А. Аррал

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури ўзининг янги ҳисоботида меркuрий моддасидан заҳарланиш кўлами олдин тахмин қилинганидан бир неча баробар кенгроқ эканлигидан ташвишланиш билдирди. Ҳисобот¸ бир қатор давлатларнинг атроф-муҳит вазирлари иштирокида Кения пойтахти Найробида болиб ўтаëган БМТ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури ташаббуси билан уюштирилган анжуманда эълон қилинди.

Найроби анжуманида нутқ сўзлаган БМТ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастурининг ижрочи директори Клавс Тоэфернинг айтишича¸ меркурий моддасидан заҳарланиш кўлами бутун жаҳонга таҳдид соладиган даражада кенгайган ва бу масалага халқаро ҳамжамият томонидан эътибор берилиши шартдир. "Биз меркурий муносабати билан катта муаммога дуч келганмиз. Бу улкан муаммо дунë аҳолисининг саломатлиги билан боғлиқ. Меркурий моддаси ва бошқа кимëвий элементлар чегара билмайдиган даражада ҳаво ва сув орқали бутун дунë бўйлаб тарқалади. Шу боис инсонлар меркурий қурбонларига айланадилар. Шунинг учун ҳам¸ ушбу муштарак муаммога биргаликда барҳам бериш керак бўлади"¸ дейди Клавс Тоэфер.

Ҳисоботда таъкидланишича¸ меркурий моддасидан заҳарланишнинг олдини олишнинг энг асосий йўли айниқса¸ ривожланаëтган мамлакатларда энергия станцияларида заҳарли моддаларни ишлатмасликдир.

Меркурий моддасининг тарқалиш манбалари хусусида радиомизга маълумот беган БМТнинг мазкур дастури матбуот вакили Ник Нуттал: "Олиб борилган тадқиқот ишларидан маълум бўлишича¸ меркурий моддаси кўлами кенгайишининг асосий манбаи ерни ўраб олган газсимон қобиқдир. Мазкур модда у ердан бутун дунë бўйлаб тарқалади ва унинг энг муҳим янги манбаи кўмир ëқадиган станциялар ҳисобланади"¸- деб баëн этади.

БМТ ҳисоботига кўра¸ кўмир ишлатадиган фабрика¸ заводлардан бир йилда 1500 тонна¸ бошқача қилиб айтганда¸ тақрибан 70 фоиз меркурий моддаси атмосферга тарқалади. Бу рақамнинг ярмидан кўпроғи Осиë қитъасидаги ревожланаëтган давлатлар ҳисобига тўғри келади.

Ҳисоботда яна қайд этилишича¸ меркурий моддасининг иккинчи асосий манбаи тоғ кон комбинатларида олтин ва кумушни тозалаш жараëни ҳисобланади ва бу комбинатлардан йилига 500 тоннагача меркурий моддаси ҳавога тарқалади.

Меркурий моддасининг бошқа манбалари цемент¸ хлор¸ қалай каби маҳсулотлар эканлиги ҳам келтирилади ҳисоботда. Меркурий моддаси атмосферага етиб боргач¸ у тезда ўз жойидан минглаб километр узоқларга ëйилади ва сув орқали инсонлар ҳаëтига таҳдид солади.

Ҳисобот асосчиларидан БМТ атроф-муҳитни кимëвий моддалардан муҳофаза қилиш дастури директори Жим Виллис Найроби анжуманида дунë миқëсида меркурий моддасидан заҳарланишнинг олдини олиш хусусида тўхталиб¸ халққа кўнгилли равишда ушбу заҳарли моддадан қутулиш учун ëрдам бериш ва меркурий тўғрисида маълумот тарқатиш ҳамда унинг кенгайиб боришининг олдини олиш учун мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш зарурлигига ишора қилади.
XS
SM
MD
LG