Линклар

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Озарбайжон милициясини танқид қилиб чиқди.


Венада жойлашган инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро Ҳелсинки федерацияси ва Бокудаги Озарбайжон инсон ҳуқуқлари маркази Озарбайжоннинг Нардаран минтақасида милициянинг намойишчиларга қарши қилган ҳужумларини қоралади.
Маълуки, бундан икки кун олдин Нардаранда милициянинг намойишчиларга қарши босими натижасида бир қанча киши яраланган эди. Мазкур ташкилотлар ўзларининг ушбу қўшма баëнотларида, 5 февралда милиция томонидан қилинган тажовуз ҳамда бундан 8 ой олдин Нардаранда милиция томонидан содир этилган шунга ўхшаш бошқа бир воқеа юзасидан ҳам тарафсиз текширувлар олиб борилишини талаб қилиб чиқдилар.
XS
SM
MD
LG