Линклар

logo-print

Покистонда жойлашган Афғон исломий пресс ахборот агентлигининг хабар беришича, ўтган кеча Афғонистонда ҳукумат аскарларига ҳужум қилинган ва натижада ҳукумат қўшинларининг беш аскари ҳалок бўлган.


Маълумотларга кўра, ҳужум нишони – Покистонга чегарадош Ҳилманд вилоятидаги Аюб Мамо ҳарбий пости бўлган. Тўрт афғонистонлик аскар яраланган.
Ҳужумни ким амалга оширгани ҳозирча аниқланмади, бироқ ушбу ҳудудда ҳамон Толибон жангарилари ҳамда исёнчи дала қўмондони Гулбеддин Хикматиёр қўшинлари яширинаётганлари яхши маълум.
Ҳукумат қўшинлари ҳужумчиларни қўлга тушириш мақсадида ҳудудда операция бошладилар.
XS
SM
MD
LG