Линклар

logo-print

Кеча самолёт бортида икки одамни гаровга олган туркиялик киши полиция саволларига жавоб берар экан, АҚШнинг Ироққа қарши уруш бошлаш режасидан норозилик тариқасида бундай қилганини айтди.


“Анатолия” ахборот агентлигининг хабар беришича, у АҚШни Туркияга қўшни бўлмиш Ироққа қарши уруш бошлаш режасидан қайтариш мақсадида одамларни гаровга олганини таъкидламоқда.
28 ёшлик киши жума куни Истамбулнинг Отатурк аэропортида Туркия Ҳаво Йўллари авиакомпаниясининг самолётига чиқиб, қўлидаги бир неча шамни динамит таёқчалари, деган ва самолёт ичидаги икки киши – борт командаси аъзоларини гаровга олган. Кўп ўтмай Истамбул полицияси уни қўлга туширди. Акт зўравонликсиз ўтди, ҳеч ким яраланмади.
XS
SM
MD
LG