Линклар

logo-print

АҚШ ҳукумати барча америкликларни терактлардан расман огоҳлантирди.


Оқ Уйнинг таъкидлашича, терактлар, биринчи навбатда, кўп қаватли уйлар, меҳмонхоналар ва хавфсизлик чоралари кучайтирилмаган бошқа биноларда амалга оширилиши мумкин.
Жума куни Президент Жорж Буш АҚШда иккинчи даражали миллий хавфсизлик ҳолатини эълон қилган эди. Бундан сўнг АҚШ Бош прокурори Жон Эшкрофт АҚШ фуқароларини огоҳлантирди. Эшкрофтнинг билдиришича, бундай қарор АҚШ ичида ёки хориждаги барча америкаликлар Ал-Қоида ташкилоти нишонига айлангани ҳақида маълумот олинганидан сўнг қабул қилинган. Америкликларга қарши терактлар мусулмонлар Маккани зиёрат қилишлари, яъни ҳаж давомида ёки у тугаганидан кўп ўтмай содир этилиши мумкин, деди АҚШ расмийси.
АҚШ ҳукумати хавфсизликнинг уч даражасини белгилайди. Ҳозир Америка сариқ даражадан олов ранг даражага кўтарилди. Энг юқори даража – қизил рангдадир.
XS
SM
MD
LG