Линклар

logo-print

Покистон беш ҳиндистонлик дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилди.


Бу Ҳиндистон раҳбарияти томонидан юқори мартабали покистонлик дипломатнинг Ҳиндистондан чиқариб юборилганига жавобан қўйилган қадам бўлди.
Покистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳиндистонлик дипломат Судхир Виас ва унинг тўрт нафар ҳамкасбига Покистон ҳудудини тарк этиш учун 48 соат вақт берилган.
Бундан олдинроқ Деҳли расмийлари Покистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Жалил Аббос Жилонийни Кашмир сепаратчиларини маблағ билан таъминлаганликда айблаб, ундан мамлакатни тарк этишни талаб қилган эдилар.
Покистон раҳбарияти айбловларни “асоссиз ва кулгили”, деб баҳолади.
Ҳиндистон ва Покистон бир бирларининг элчиларини ўтган ойда жосусликда айблаб, мамлакатларидан чиқариб юборган эдилар.
XS
SM
MD
LG