Линклар

Мюнхен конференциясида иштирок этаётган АҚШ Мудофаа котиби Доналд Рамсфелд ҳеч ким уруш бошланишини истамаётган бўлса-да, уруш эҳтимолини инобатга олиш ҳеч нарса қилмасликдан афзалроқ, деб фикр билдирди.


У, шуниндек, НАТО ташкилоти Туркияни ҳимоя қилишга мажбур, дер экан, НАТОнинг бунга қарши чиқаётган аъзолари ташкилотнинг заифлашишига сабабчи бўляптилар, деб айтди.
Европанинг уч давлати – Германия, Франция ва Бельгия НАТОнинг Ироққа қарши уруш бошланган тақдирда Туркияни ҳимоя қилиш режасига қарши чиқмоқдалар.
НАТО Бош котиби Жорж Робертсон уч давлат вакилларига мазкур масала юзасидан душанба кунига қадар қатъий қарор қабул қилишни сўради. Уч давлат душанба куни “йўқ” жавобини бермаса, Робертсон НАТО номидан уруш режасига таянч билдиради.
XS
SM
MD
LG