Линклар

Германиянинг Мюнхен шаҳрида Халқаро хавфсизлик масалалари бўйича конференция бўлиб ўтмоқда.


Унда 40дан зиёд давлат вакиллари иштирок этяптилар.
Анжуманда қатнашаётган Германия Ташқи ишлар вазири Йошка Фишер Ироққа қарши уруш бошланиши кераклигига шубҳа билан қараётганини айтиб, Европада бу масала юзасидан ягона позиция йўқ, деган фикрни инкор этди ва Европа жамоатчилиги урушга қатъиян қарши, деб таъкидлади.
Ўзининг конференцияда қилган чиқишида Фишер “менинг муаммом шундаки, мен уруш бошлаш кераклигига ишонмаяпман. Мен одамлар олдига чиқиб, уруш учун сабаблар бор, дея олмайман, чунки мен ўзим бундай сабабларни кўрмаяпман”, деб айтди.
Германия полицияси эса ўтган кеча 23 одамни ҳибсга олди. Маълумотларга кўра, улар конференция давомида зўравонлик намойишларини уюштиришга уринганликда гумон қилиняптилар.
XS
SM
MD
LG