Линклар

logo-print

БМТ инспекторлари раҳбарлари бугун Бағдодга бордилар.


Бу уларнинг иккинчи марта Ироққа боришлари бўлиб, улар Бағдод раҳбарияти билан БМТ резолюциясига риоя қилишни муҳокама қиладилар.
Ханс Бликс ва Муҳаммад ЭлБарадей Ироқ ҳукуматига инспекторлар билан тўла ҳамкорлик қилиш мақсадида босим кўрсатадилар ва президент Саддам Ҳусайн оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқараётганини тасдиқловчи ёки батамом инкор этувчи далилларни қўлга киритишга уринадилар.
Бағдодга етиб бориши билан Ироқ Ташқи ишлар вазирлигида журналистлар саволларига жавоб берган ЭлБарадей инспекторларнинг Ироққа боришларини муҳим, дер экан, бироқ бу урушнинг олдини олиш учун сўнгги имконият эмас, деб, Ироққа БМТ билан ҳамкорлик қилиш учун бошқа имкониятлар ҳам берилади, деб таъкидлади.
Ироқда икки кун давомида инспекторлар, БМТ талабига кўра, текширувлар учун разведкачи учқичлардан фойдаланадилар ва, шунингдек, ироқлик олимлар билан суҳбатлар ўтказадилар.
Инспекторларнинг БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғинида 14 феврал куни чиқиш қилишлари ва Ироқдаги фаолиятлари бўйича ҳисобот беришлари режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG