Линклар

Жорий ҳафта Европа Кенгашининг икки нафар инспектори даъво қилинаëтган сиëсий маҳбуслар билан учрашиш учун Озарбайжонга борадилар.


Бугун Европа Кенгаши парламент ассеблиясининг депутати ва делегация аъзоси Андреас Гросснинг (Andreas Gross) Франс Пресс ахборот агентлигига айтишига кўра, улар келаси икки кун давомида маҳбуслар ва ҳукумат расмийлари билан учрашадилар.
Страсбургда жойлашган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот Озарбайжонни барча сиëсий маҳбусларнинг озод қилиниши кераклигидан, акс ҳолда, ўзининг Европа Кенгаши олдидаги мажбуриятларини бузган бўлишидан огоҳлантирди.
Озарбайжон ҳукумати даъво қилинаëтган сиëсий маҳбусларнинг айримларини авф этди. Аммо расмий Бокуга кўра, қолган маҳбуслар шунчаки оддий жиноятчилардир.
XS
SM
MD
LG