Линклар

Бугун Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг парламент ассемблияси россиялик мустақил журналист Анна Политковскаяга Чеченистондаги урушни ëритгани учун “Журнализм ва Демократия” мукофотини топширди.


Ҳар йили мухбирлик фаолияти орқали инсон ҳуқуқлари, демократик принциплар ва эркин ахборот оқими мустаҳкамланишига ҳисса қўшган журналистлар шундай мукофот билан тақдирланади. Мазкур мукофот миқдори 20.000 доллар қилиб белгиланган.
Октябр ойи Москва театрида фуқароларни гаровга олган чеченлар “Новая Газета” мухбири Анна Политковскаядан воситачилик қилишни сўрашган эди.
XS
SM
MD
LG