Линклар

Бугун НАТО Бош котиби Жорж Робертсон (George Robertson) Ироққа қарши уруш бошланган тақдирда, Туркияни мудофаа қилиш ҳақидаги ҳарбий режа ҳусусида чиқан келишмовчиликларни “ниҳоятда жиддий”, деб атади.


Аммо у НАТОга аъзо давлатлар муросага келишига ишонч билдирди.
НАТО ҳарбий режасида уруш бошланган тақдирда Туркияни мудофаа қилиш учун мамлакатга разведка учқичлари, ракеталар, кимëвий ва биологик ҳужумларга қарши курашувчи махсус кучлар жўнатиш назарда тутилган.
Белгия, Франция ва Германия мазкур режага қаршилик кўрсатганидан кейин, Туркия НАТО шартномасининг 4 бандига мувофиқ, расман учрашув ўтказилишини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG