Линклар

Бугун Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Юрий Федотов расмий Москва Ироқда БМТ инспекторлар сонини ошириш ҳақидаги Франция таклифини қўллаб-қувватлашга тайëр эканини маълум қилди.


Аммо Федотовнинг қайд этишича, бундай таклиф аввал БМТ инспекцияси бошлиқлари Ҳанс Бликс (Hans Blix) ва Муҳаммад Эл-Барадейлар (Mohammed ElBaradei) томонидан тавсия қилиниши керак.
Бугун Германия ҳукумати ҳам Франция таклифини қўллаб-қувватлади, аммо Германия ва Франция ҳозирча Ироқ тинчлик режаси расман ишлаб чиқилмаганини билдирди.
Бугун Франция Ташқи ишлар вазирлиги БМТ Хавфсизлик Кенгаши Франция ва Германия таклифлари бўйича янги резолюция қабул қилиши шарт эмаслигини маълум қилди.
Вазирлик баëнотида ëзилишича, Ироқни қуролсизлантириш ҳақида ноябрда қабул қилинган резолюцияда бундай таклифлар киритишга рухсат берилган.
Италия Мудофаа вазири Антонио Мартино Франция ва Германия таклифларини рад этди. Унга кўра, халқаро ҳамжамият Ироқ президенти Саддам Ҳусайнни БМТ резолюцияларини бажаришга мажбур қилиш учун бир ëқадан бош чиқариб ҳаракат қилиши лозим.
XS
SM
MD
LG