Линклар

Ўтган ой Чех республикасидаги ишсизлар сони 10 фоиздан ошди.


Бугун Меҳнат вазирлиги ишсизлик ошганига экспорт сустлашгани ва қўшни Германияда иқтисодий ўсиш секинлашиб қолганини сабаб қилиб кўрсатди. Германия, Чех республикасининг энг йирик савдо ҳамкори саналади.
Вазирликка кўра, ҳозир 539.000 чех иш қидирмоқда. Уларнинг яримини аëллар ташкил қилади. Ишсизлик, айниқса, мамлакатнинг Острава ва Мост ҳудудларида кенг тарқалган. Ўтган ой бу ҳудудларда коммунистик даврда қурилган завод-фабрикалар ëпилди. Ҳозир пойтахт Прагада ишсизлар сони 3 фоизни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG