Линклар

logo-print

АҚШ олиб бораётган сиёсатга қарши норозилик намойишлари уюштириш орқали бугун Эрон 1979 йилги Исломий инқилобнинг 24 йиллигини нишонлади.


Давлат ҳомийлигида бўлиб ўтган намойишларда қатнашчилар Ироққа қарши эҳтимоли бўлган урушга, Эрон терроризмни қўллаб-қувватлаётгани, ҳамда оммавий қирғин қуролларини қўлга киритишга уринаётгани ҳақидаги АҚШнинг даъволарига қарши ўз норозиликларини билдирдилар.
Бугун Эроннинг олий маънавий раҳнамоси Оятулло Али Ҳаманаи Исломий инқилобнинг 24 йиллиги муносабати билан бир қанча маҳбусларга ауф эълон қилди. Расмий ИРНА ахборот агентлиги хабарида қанча маҳбус озод этилгани ҳақида маълумот берилмади.
XS
SM
MD
LG