Линклар

Муқаддас Ҳаж амалларини бажариш учун 170 мамлакатдан Саудия Арабистонига келган 1.4 миллион зиёратчи, қолаверса бутун дунё мусулмонлари бугун Ислом динидаги энг улуғ байрамлардан бири ҳисобланган Ийд ал-Адҳа, яъни Қурбон ҳайитини нишонламоқдалар.


Айни пайтда, бугун Саудия Арабистони расмийлари, муқаддас Ҳаж амалларини бажараётган зиёратчиларнинг камида 14 нафари шайтонга тош отиш маросимида оламдан ўтганларини маълум қилди.
СПА ахборот агентлигининг Макка шаҳридаги хавфсизлик кучлари генерали Абдул Азиз бин Саид айтганига асосланиб хабар қилишича, зиёратчилар Минода юз берган тиқилинч пайтида оёқ остида қолиб ўлганлар.
Қурбон байрамининг Ўзбекистон, Россия ва бошқа давлатларда қандай нишонланаётгани ҳақидаги тафсилий маълумотлар билан программамиз давомида танишишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG