Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:38

НАТОнинг Туркияни ҳимоя қилиш масаласи


А. Аррал

Агарда Америка Қўшма Штатлари бошчилигида Ироққа қарши ҳарбий кампания бошланадиган бўлса, Шимолий Aтлантика Ҳарбий Ташкилотининг Ироқ билан чегарадош ягона аъзоси Туркия, Бағдоднинг эҳтимолий ҳужумидан ўзини ҳимоя қилиши керак бўлади. Бунинг учун эса, Анқара бундан уч ҳафта олдин НАТОга мурожаат қилиб, ҳарбий, кимëвий ва биологик қуроллардан ҳимоя қилиш мақсадида мудофаа тизимини сўраган эди. Ушбу мурожаатга жавобан Ташкилотга аъзо давлатлардан Гепмания, Франция ва Белгия кескин норозилик билдиришди. Ҳолбуки, НАТОга аъзо давлатларнинг қайси бири таҳдид остида қолишидан қатъий назар, Ҳарбий блок низомига кўра, ташкилотнинг бошқа аъзолари уни ҳимоя қилишлари, ëрдам беришлари керак бўлади. Аммо, НАТО ташкилотига аъзо давлатлар Туркияга ëрдам бериш масаласида ҳали якдил бир қарорга кела билганлари йўқ.

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэллнинг [Colin Powell] таъкидлашича, НАТО аъзолари Ироқ бўҳрони масаласида муросага кела олмасалар, 53 йиллик ушбу ҳарбий иттифоқ истиқболи хавф-хатар остида қолиши мумкин. Давлат котиби шунингдек, Ироққа қарши уруш бошланган тақдирда Туркияни Ироқнинг эҳтимолий ҳужумидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги АҚШ таклифини рад қилган Франция, Германия ва Белгияни танқид қилди. Россия президенти Владимир Путиннинг огоҳлантиришича, БМТ розилигисиз АҚШ бошчилигида Ироққа қарши ҳар қандай ҳарбий тадбир бошлаш катта хато бўлади. Ироққа қарши уруш масаласи эса, НАТОнинг Яқин Шарқдаги ягона аъзоси Туркияни мушкул аҳволга солиб қўйди. Анқара бир томондан Европа иттифоқи билан ўз муносабатларини мустаҳкамлаш истагида ва Иттифоққа аъзо бўлиш учун Фрация ва Германияга қарши чиқишдан андиша қилад; бошқа томондан эса, АҚШ билан ўзининг стратегик ҳамкорлигини сақлаб қолишга мажбурдир.

Шу ҳафта ичида уч бор муҳокама этилган Туркиянинг мудофаа хусусидаги таклифи АҚШ ва Британия томонидан қўллаб-қувватланаëтган бир пайтда, НАТОга аъзо бошқа уч давлат Франция, Германия ва Белгия тарафидан қатъий норозиликка учради. Бу эса, айрим мутахассислар сўзи билан айтганда, НАТО ташкилотини бўҳронга олиб келдиу ва ташкилот аъзолари ўртасидаги бўлинишга сабаб бўлди.

Туркия Бош вазири Абдулла Гулнинг [Abdullah Gul] айтишича, Туркия Совуқ уруш пайтида коммунизмга қарши фойдали рол уйнади. НАТО иттифоқи ҳам Туркия учун шундай вазифани бажариши керак: "Туркия Совуқ уруш даврида бутун Европани ҳимоя қилди. У Европа учун қалқон сифатида хизмат қилди. Модомики шундай экан, бугун НАТО ҳам ўз зиммасига тушган вазифани бажариши керак. Туркия армияси энг кучли армиялардан бири. Аммо, мавжуд келишувга кўра, бизнинг ҳам ëрдам сўрашга ҳаққимиз бор",- дейди Туркия Бош вазири Абдулла Гул.

Бу масалада Туркияни ҳимоя қилаëтган Ҳарбий иттифоқ аъзоларидан Британия Бош вазири Тони Блэерга [Tony Blair] кўра, НАТОнинг Туркия билан ҳаmкорлик қилиши иккала томон учун - Туркия учун ҳам, НАТО учун ҳам катта аҳамият касб этади: "Музокаралар муваффақиятли бўлишига ва биз Туркия олдида ўз вазифамизни тўлиқ равишда бажаришга ишонаман. Менимча, бу нафақат Туркия учун, балки НАТО ташкилоти учун ҳам муҳимдир",- дейди Британия Бош вазири.

АҚШ президенти Жорж Буш [George Bush] эса, Франциянинг Туркия олға сурган таклифга норозилик билдиганини "ëрдам кўрсатишдан НАТОни тўхтатиб қўйиш", деб таърифлади.

Абдуллоa Гулдан АҚШ билан Туркиянинг Европадаги мухолифлари ўртасида давом этаëтган ушбу тортишувлар ҳақида сўралганида: "Бу ерда асосий мақсад Туркия эмас Дипломатик уруш давом этмоқда",- дея сўз юритди.
XS
SM
MD
LG