Линклар

Бугун Исроил аскарлари Ғазо худудида қуролланган икки нафар фаластинликни ва 8 ëшли болани отиб ўлдирдилар.


Кеча Исроил ҳарбий кучлари Ғарбий соҳил ва Ғазо ҳудудларидаги текширув пунктларини ëпиб, фаластинликларнинг саëҳат қилишини таъқиқлаб қўйдилар.
Исроил расмийларига кўра, ушбу тадбир бомба ҳужумларининг олдини олишга қаратилган. Лекин фаластинликларнинг таъкидлашларича, Исроил томонидан жорий этилаëтган бундай тадбирлар Фаластин иқтисодиëтига катта зарар етказмоқда ва бу чоралар ўз ери ишғол қилинганига қарши бош кўтарган фаластинликларни коллектив равишда жазолашга тенгдир.
Исроил ҳарбийларининг айтишларича, кеча тунда Байтулҳам шаҳрида қуролланган фаластинлик Исроил аскарини отиб ўлдирган.
Бу воқеадан кейин Исроил аскарлари танклар билан Байтулҳам шаҳрига кириб, фаластинликларнинг уйларида тинтув ўтказдилар ва қўмондонлик соати жорий қилдилар.
XS
SM
MD
LG