Линклар

logo-print

Филиппин ҳарбий қўшинлари ва Мора Исломий Озодлик жабҳаси жангарилари ўртасида икки кундан бери давом этаëтган жанглар оқибатида 60дан ошиқ киши ҳалок бўлди.


Кеча ҳукумат қўшинлари Миндинао оролини назорат қилаëтган жангариларга қарши ҳужум қилишга бошладилар.
Филиппин ҳарбийлари матбуот вакили майор Жулито Андонинг қайд этишича, тўқнашувлар натижасида 60дан ортиқ жангари ва 3 нафар аскар ҳалок бўлган. Аммо жангарилар тарқатган маълумотда ҳам ҳукумат кучларига катта талофат етгани айтилади.
Мора Озодлик жабҳаси Филиппинда исломий давлат қуриш учун курашаëтган гуруҳлар орасидаги энг йирик ташкилотдир.
XS
SM
MD
LG