Линклар

Афғонистон марказий ҳудудларида коалиция ҳарбий учқичлари қуролланган жангариларга қарши ҳаво ҳужумлари уюштирдилар ва АҚШ махсус аскарлари 12 нафар жангарини қўлга олдилар.


Бугун Багромдаги АҚШ кучлари қўмондонлиги тарқатган баëнотда, Ўрўзгон вилоятида камида 25 нафар экстеримистнинг оғир қуролларни ҳужум қилиш позицияларига ташиб кетаëтгани кўрилгач, уларга қарши ҳаво хужумлари бошлангани айтилади.
Баëнотда қайд этилишича, кеча Ўрўзгон вилоятида қурол-аслаҳа омборлаларини қидираëтган Америка аскарлари пистирмага дуч келиб қолгандан сўнг, ëрдам сўраганлар ва саккиз соат давом этган ҳаво ҳужумларида АҚШ ва Дания ҳарбий учқичлари иштирок этган.
Афғонистон расмийларига кўра, ҳаво ҳужумалари оқибатида камида 17 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG