Линклар

logo-print

Бугун БМТ қошидаги Атом энергияси бўйича халқаро бошқарма Шимолий Корея ядровий қуроллар тарқалишига йўл қўймасликка қаратилган шартнома шартларини бузганини эълон қилиб, муаммони ҳал этиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилди.


Мазкур бошқармага кўра, яқинда Шимолий Корея халқаро инспекторларни мамлакатдан ҳайдаб чиқаргани, ўзининг ядровий дастурини қайта бошлагани ва ядровий қуроллар тарқалишига йўл қўймасликка қаратилган шартномадан чиқани билан ўзининг халқаро мажбуриятларига хилоф иш тутган.
Энди БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Кореяга қарши иқтисодий санкциялар жорий қилиш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Шимолий Корея расмийлари санкция жорий қилишга уруш эълон этиш сифатида қарашларини маълум қилдилар.
Европа Иттифоқининг ташқи сиëсат бўйича муттасадиси Хавиер Соланага кўра, санкциялар орқали бўҳронни ҳал этиб бўлмайди, аксинча бундай жазо вазиятни янада кескинлаштиради. Унинг қайд этишича, Европа Иттифоқи яқинда мазкур масалада музокара олиб бориш учун Шимолий Кореяга делегациясини жўнатади.
XS
SM
MD
LG