Линклар

Бугун Британия Бош вазири Тони Блэр БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ироққа қарши ҳарбий куч қўллашга рухсат берувчи резолюция қабул қилиши ҳали ҳам эҳтимолдан ҳоли эмаслигини қайд этди.


Блэр, Ироқ бўҳрони БМТ орқали ҳал қилиниши кераклигини яна такрорлади. Аммо у Ироққа қарши зудлик билан чора кўрилиши керак, деган Қўшма Штатлар позициясидан ўзини четга олиб, инспекторларга текширув ишларини ниҳоясига етказиш учун етарли вақт берилиши зарурлигини билдирди.
“Агар Ироқ ҳамкорлик қилаëтган бўлса, инспекторларга етарли вақт берилади. Агар Ироқ ҳамкорлик қилмаëтган бўлса, унда 1990 йилларда рўй бергани каби инспекторларнинг Ироқда бир неча йил қолиб кетишига йўл қўймаслигимиз лозим”, - деди Британия Бош вазири Тони Блэр.
XS
SM
MD
LG