Линклар

Халқаро инсонпарварлик ташкилоти ходимининг бундан олти ой аввал ўғирлаб кетилгани воқеасига эътиборни қаратиш мақсадида бугун БМТ Россиянинг Шимолий Кавказ минтақасидаги ўз фаолиятини бир кунга тўхтатди.


12 феврал куни Франциянинг “Чегара билмас шифокорлар” гуруҳи Москва расмийларини Доғистонда ўғирлаб кетилган гуруҳ вакилини тез фурсатда озод этиш учун фаолроқ ҳаракат қилишга чақирган эди. “Чегара билмас шифокорлар” гуруҳининг Доғистондаги миссияси бошлиғи, 32 яшари Аржан Еркел (Arjan Erkel) 12 август куни Махачкала шаҳрида номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.
XS
SM
MD
LG