Линклар

АҚШ ҳарбийлари Афғонистоннинг Хелманд вилоятида Толиблар ҳаракатига аъзоликда гумон қилинган яна бир неча шахс қўлга олинганини маълум қилдилар.


Айни пайтда Америка ҳарбийлари, Ҳелманд вилоятини бомбардимон қилиш пайтида тинч аҳолидан 17 киши қурбон бўлгани ҳақидаги маълумотни рад этдилар.
Афғонистондаги АҚШ қўшинлари матбуот котиби Рожер Кинг, 12 феврал куни маҳсус қўшинлар қочишга уринган уч шахсни қўлга олганини маълум қилди. Айтишларича, Толиблар аъзоси эканликда гумон қилиниб, ҳибсга олинганлар сони ҳозирча 15 кишига етган.
XS
SM
MD
LG