Линклар

АҚШ бошчилигидаги кучлар Афғонистоннинг марказий қисмида гумон этилган экстремистларга қарши ҳужумларни давом эттирмоқдалар.


Афғонистонда жойлашган АҚШ ҳарбий кучлари матбуот вакили Рожер Кингнинг [Roger King] Кобул яқинидаги Багром ҳаво базасида журналистларга билдиришича, коалиция кучлари ҳарбий учқичлар ëрдамида экстремистларни бомбардимон қилган. Натижада, Толибон жангариларининг кўп миқдорда қурол-яроқлари, ракета ва гранаталари йўқ қилиб ташланган. Кингнинг маълум қилишича, ҳужумлар оқибатида оддий фуқаролар ва коалиция кучларидан ҳеч ким зарар кўрмаган.
XS
SM
MD
LG