Линклар

Америка Қўшма Штатлари махсус кучлари Қирғизистон аскарларига террорга қарши амалиëтлар ва Афғонистонда қўлланилган тоғ урушлари тактикаси тўғрисида ҳарбий таълим беришда давом этмоқдалар.


Қирғизистон Мудофаа вазирлигининг билдиришича, бир ой муддатга чўзилган ушбу ҳарбий машқлар келгуси ҳафта ўз ниҳоясига етади. Афғонистонда жойлашган АҚШ кучларининг 10 нафар мутахассиси томонидан олб борилаëтган мазкур машқларда 50 нафар қирғиз аскари иштирок этмоқда.
Маълумки, Қирғизистон Афғонистонда уруш амалиëтлари бошланганида ўзининг ҳаво базасини АҚШ ҳарбийлари ихтиëрига берган Марказий Осиë давлатларидан биридир.
XS
SM
MD
LG